Tavsifi
Умумий хусусиятлари:
Gea бедаси ўрта ер денгизи типидаги озуқа бедаси бўлиб, бир вақтнинг ўзида совуққа ҳам чидамлилиги юқори ҳисобланади. Бу эса ушбу беда навини кенг географик ҳудудларда самарали ўстириш имконини беради.
Gea жуда юқори озуқа ишлаб чиқариш қувватига эга.
Сербарг, сенаж ва силосбоп, суғоришни кўп талаб қилмайди. Тез етилиши сабабли ўримлар сони кўп.
Яхши ривожланадиган кучли илдиз тизимига эга. Шу сабабли ёзги қурғоқчиликларни зиёнсиз ўтказади.
Озуқа таркибида оқсил массаси юқори.
Дунё қишлоқ хўжалигининг энг илғор, юқори талабларига мос тарзда жавоб бера олади.
Морфо-физиологик хусусиятлари:
Бўйи: баланд
Оқсил: жуда юқори
Гуллаш вақти: ўртача
Ўримдан кейин ўсиши: 25 кун
Яшовчанлиги: юқори
Агрономик хусусиятлари:
Совуққа чидамлилиги: юқори
Касалликларга чидамлилиги: юқори
Қурғоқчиликка чидамлилиги: юқори
Ҳосилдорлиги: жуда юқори
Қўлланилиши: пичан, сенаж
Агрономик усуллари:
Эуиш пайти: март-сентябрь
Экиш меъёри: 25-40 кг/га
Экиш чуқурлиги: 0,5-1 см
Ўғитлаш: фосфор 100 кг/га, калий 80 кг/га
Ўрим: гуллаш даври бошида
Izohlar
Izoh qoldirishUshbu mahsulotga hali izoh qoldirilmagan
O'xshash mahsulotlari
Beda urug'i
Ko'rishlar soni: 1458