ENTOLIKUR 22.5
150,000 UZS
Фунгицид
Клястероспориоз ва бошқа замбуруғли касалликларга қарши қўлланиладиган фунгицид!
Таъсир этувчи моддаси: Тебуканозол + Триадимефон Хавфлилик даражаси: III-синфга оид (ўртача хавфли бирикма)
Қўлланиши:
Занг, уншудринг, доғланиш, пирикуляриоз, оидиум, антракноз каби замбуруғли касалликларга қарши самарали фунгицид. Препарат системали таъсирга эга бўлган ҳимоя қилувчи ва даволовчи фунгицид бўлиб, касаллик кенг тарқалиб кетиши ва ҳосилнинг йўқолишини олдини олади.
Афзалликлари:
Узоқ муддат ўз таъсир кучини сақлаб туради (4 ҳафтагача).
Бошқа препаратлар билан биргаликда қўлланилганда ҳам самарадорлиги пасаймайди Тежамкор: гектарига 0,15 – 0,5 литр қўлланилади Тез таъсир этади: қўлланилгандан сўнг 2 соат ичида таъсир эта бошлайди
Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби
Экин тури | Касалликлар | Сарф мeъёри г/га | Қўллаш муддати | Мавсумда неча маротаба кулланиши |
Буғдой | Занг, уншудринг, доғланиш касалликлари | 0.3-0.5 | Ўсимликнинг ўсув даврида | 1 |
Ток | Антракноз, оидиум | 0.15-0.25 | Ўсимликнинг 4-5 барг даврида ва 30 кундан сўнг иккинчи маротаба | 2 |
Шоли | Пирикуляриоз | 0.4 | Ўсимликнинг ўсув даврида | 2 |
Таъсир этиш механизми:
Препарат қўлланилгандан 1-2 соатдан кейин ўсимлик танасига тезлик билан шимилади ва қўллангандан 2 соатдан сўнг кучли ёғингарчилик бўлса ҳам ўз таъсир кучини йўқотмайди. Касалликнинг тури, атроф-муҳит шарт-шароитлари ва сарф-меъёрларига боғлиқ ҳолда 2-4 ҳафтагача таъсир кучини сақлаб қолиши мумкин.