Tavsifi
Бўйи 10-12(30) м гача етадиган дарахт. Сарвидошлар оиласига мансуб ўсимлик.Шох-шаббаси пирамида шаклда танаси жигар рангда. Улар учинчи йили цлиндр шаклига киради. Шох-шаббаси зич жойлашган. Баргари ёзда тўқ яшил, қишда яшил-қўнғир рангда бўлади, смола безлари йўқ. Юқори новдаларидаги барглари ўткир учли, қаттиқ ён новдаларидагиси тўмтоқ ва овал шаклда бўлиб, новдага ёпишиб жойлашади. Шимолий Америка, Қора денгиз соҳилларида, Узоқ Шарқда кенг тарқалган. Шўрланишга чидамли. Совуққа ва иссиққа чидамли. Намликни яхши кўради ва қурғоқчиликка ҳам чидамли. Ёруғсевар. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида суғориш йўли билан экиш мумкин. Мўтадил шўрланган ерларда ҳам уни ўстириш мумкин.
Izohlar
Izoh qoldirishUshbu mahsulotga hali izoh qoldirilmagan
O'xshash mahsulotlari
Ғарб туйяси - Thuja occidentalis
Ko'rishlar soni: 1239