Tavsifi
Бўйи 10-15 м гача етадиган дарахт. Дуккакдошлар оиласига мансуб ўсимлик. Шох-шаббалари кенг соябонсимон, барглари икки марта жуфтсиз патсимон жойлашган, юқори қисми яшил рангли, пастки қисми зангори рангли. Гулчалари йирик супургисимон мураккаб баргларига йиғилган; хушбўй ҳидли. Ленкоран ўрмонларида(Озарбайжон), Эронда ҳам ёввойи шаклда ўсади. Шўрланишга чидамсиз.Иссиқсевар. Совуққа чидамсиз. Намликни яхши кўради. Ёруғсевар. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида (шўрланган тупроқлардан ташқари) суғориш шароитлари яхши ерлардаэкиш мумкин.
Izohlar
Izoh qoldirishUshbu mahsulotga hali izoh qoldirilmagan
O'xshash mahsulotlari
Шойи акация, ленкоран альбицияси - Albizia julibrissin
Ko'rishlar soni: 2531