Agrobaza – юқори малакали консультант ва экспертлар, иқтидорли IT-мутахассислар, ишига фидойи менежерлардан иборат лойиҳа гуруҳимиз. Лойиҳамизнинг мақсади Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида бевосита ёки билвосита фаолият юритаётганлар учун фойдали, мақбул ва қизиқарли веб-портал яратишдир.

Веб-портал сизга қуйидаги имкониятларни ҳавола қилади:

Қишлоқ хўжалиги турли йўналишлари бўйича бепул, малакали ва тезкор консультатив ёрдам олиш

Консультантларимиз миллий ва халқаро тажриба соҳиблари бўлиб, саволларингизга онлайн равишда тезкор ва тўлиқ жавоб беришга тайёр. Консультациялар агрономия, полизчилик, боғдорчилик, узумчилик, қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик, ветеринария, қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва ҳуқуқи масалаларини қамраб олади. Саволларингиз билан мурожаат қилиб, бепул консультация олишга шошилинг.

Қишлоқ хўжалиги соҳасининг илғор назарий ва амалий билимларига эга бўлиш

Малакали консультантларимиз йиллар давомида эгаллаган билим ва тажрибаларини сизга улашадилар. Веб-порталимизнинг “Фойдали маълумотлар” бўлимида консультантлар ижод маҳсулини ўрганиш орқали сиз ҳам ноёб назарий ва амалий билимларни қўлга киритинг.

Қишлоқ хўжалигига оид янгилик, тадбир ва ўзгаришлар тўғрисида биринчилар қаторида хабардор бўлиш

Соҳага оид долзарб ва муҳим янгиликлар, сара таҳлилий ва статистик ахборотлар ҳамда қизиқарли тадбирлар тўғрисида маълумотлар веб-порталимизда сиз учун жамланган. Бундай янгилик ва маълумотлар ҳақида биринчилардан бўлиб хабар олиш учун веб-порталга мунтазам равишда кириб туринг.