0
ezgif 6 d3c048

       Кунжут –Ўзбекистонда қадимдан экиладиган асосий мойли экинлардан бири. У уруғи таркибидаги мой миқдори бўйича мойли экинлар орасида биринчи ўринни эгаллайди. Совуқ пресслаш (жувозда) йўли билан олинган кунжут хуштаъмлиги бўйича зайтун мойига тенглашади.

       Кунжут уруғидан кондитер саноатида, медицинада, шунингдек консервалар тайёрлашда фойдаланилади. Конфетлар, шарқ ширинликлари, турли ҳолвалар, нон маҳсулотлари тайёрлашда ишлатилади.

       Кунжут уруғида 48-65% фоиз мой, 16-19% фоиз оқсил, 15,7-17,5% фоиз эрийдиган углеводлар сақланади. Совуқ пресслашда олинган кунжараси таркибида 40% фоиз оқсил, 8% фоиз ёғ сақланади ва у кондитерликда ишлатиладиган ун, ҳолва тайёрлашда, шунингдек, чорва моллари учун концентрланган озиқа сифатида фойдаланилади.  

       Кунжутнинг ватани Африка. Ўзбекистонга кунжут Панжоб (Покистон) орқали кириб келган. Марказий Осиё мамлакатларида кенг тарқалган.Жаҳон деҳқончилигида кунжут 7 млн гектар майдонга экилади. У Ҳиндистон, Покистон, Хитой, Бирма, Мексика, Африкада кўп экилади.

       Ўзбекистонда кунжут суғориладиган ва лалмикорликда етиштирилади. Суғориладиган ерларда ҳосилдорлиги 2-2,5 т/га, лалмикорликда 1-1,5 т/га.

       Кунжут тупроқда 1,2-1,5м чуқурликка кириб борувчи ўқ илдизгаэгаПоясинингбўйи суғориладиган ерларда 100-150 см, лалмида
50-80 см, тўрт ёки саккиз қиррали, яшил туклар билан қопланган. Туклар нав хусусиятларига қараб зич ёки сийрак бўлиши мумкин. Пояси айрим навларида шохланувчан, шохлари юқорига қараб ўсади. Бир туп ўсимликда 4-12 шох ҳосил бўлади.

       Кунжут иссиқсевар ўсимлик, уруғлари 150С ҳароратда уна бошлайди, майсалари қийғос униб чиқиши учун 18-200С ҳарорат талаб қилинади. Ҳарорат 23-25 0С бўлганда экиш-униб чиқиш даври қисқаради. Совуққа чидамсиз, майсалари 0,5-1 0С совуқда нобуд бўлади. Ўсиш даврининг бошланишида ҳаво ҳарорати паст бўлса ўсимлик секин ривожланади, сарғаяди, нимжон бўлади. Шунинг учун кунжут экишда энг қулай экиш муддатлари танланиши керак.

      Лалмикорликда йиллик ёғингарчиликлар миқдори 350-400мм бўлган тоғли ва тоғ олди минтақаларида кунжут яхши ҳосил беради.

       Ўзбекистонда кунжутнинг “Ташкентский-122”, “Серахский-470”, “Кубанец-55”, Хоразм ва Хива, Фарғона водийси жайдари кунжут навлари экилади.

       Суғориладиган ерларда кунжут икки марта шоналаш ва ёппасига гуллаш фазаларида суғорилади. Тупроқ иқлим шароитига қараб суғоришлар сони учтага етказилиши мумкин.  

       Кунжут уруғлари етилганда тўкилади. Шунинг учун ҳосилни йиғиштириш пастки кўсакчалар қўнғир рангга кирганда, аммо ҳали ёрилмаганда, уруғлар ўзининг ҳақиқий навга хос рангига кирганда бошланади.  

Comment qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz e'lon qilinmaydi.

0
X