0
eski

Ерларни сифатли ва юқори унум билан шудгорлашга эришиш учун трактор ва плуглар олдиндан ишга шай ҳолга келтирилиши ва созланиши, далалар эса ҳайдовга тайёрланган бўлиши, ҳайдов тўғри ташкил этилиши ҳамда унинг сифати доимо назорат қилиб борилиши лозим бўлади.

       Жумладан, жорий йилда Республикамизда 1 млн 79 минг 899 гектар майдонда кузги шудгорлаш ўтказилиши режалаштирилиб, Қорақалпоғистон Республикасида 20 ноябрь, Сирдарё вилоятида 25 ноябрь, Навоий вилоятида 28 ноябрь, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятларида 30 ноябрь, Жиззах вилоятида
3 декабрь, Бухоро вилоятида 5 декабрда якунланиши белгиланди.

     2021 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш мавсумига 5404 дона ҳайдов тракторлари жалб қилиниб, шулардан 3995 донаси юқори унумли ҳайдов тракторларидир.

       Бугунги кунда ҳудудларда 2072 та шудгор отрядлари ташкил этилиб, ушбу отрядларга бириктирилган 5404 дона  ҳайдов тракторларининг 
3924 донаси  ёрдамида Республика бўйича  239 минг 472 гектар майдонларда кузги шудгор қилиш ишлари ўтказилганлиги аниқланди.        Шунингдек, ҳудудларда 2021 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш ишларини оптимал муддатларда ва сифатли бажарилиши юзасидан Инспекция томонидан қатъий назорат ўрнатилди.

Comment qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz e'lon qilinmaydi.

0
X