0
TIF 1

        Сув ресурсларидан оқилона фойдаланмаслик Ўзбекистонда суғориладиган деҳқончиликнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган бош сабаблардан биридир. Муаммони ҳал этиш усулларидан бири томчилатиб суғориш тизимини  қўллаш  мумкин. Томчилатиб суғориш илк марта 60-йилларнинг бошида Исроилда ишлаб чиқилган ва саноат миқёсида мустақил суғориш тури сифатида жорий қилинган эди. Қисқа вақт мобайнида олинган ижобий натижалар томчилатиб суғориш дунёнинг кўплаб мамлакатларида тез тарқалишига ёрдам берди. Томчилатиб суғориш сувнинг кам миқдорда ўcимликларнинг томир зонасига етиб боришига асосланган. Айни пайтда сув миқдори ва уни узатиш даврийлиги ўсимликларнинг эҳтиёжига қараб тартибга солинади. Сув барча ўсимликларга бир текис ва бир хил миқдорда, ўсимликка қанча керак бўлса, айнан шунча, тупроқни сув босмайдиган ва уни исроф қилмайдиган тарзда келиб туради. Бундан ташқари, сувнинг ўсимликка етказиб берилгунча буғланиб кетиши сабабли юз берадиган улкан йўқотишлар олдини олинади. Бу усул шу пайтгача мамлакатимизда ердан фойдаланувчиларнинг эътиборини етарли даражада қозона билмади. Бунинг сабаблари кўп. Фермерлар фикрига кўра, асосий сабаб томчилатиб суғоришнинг қимматлиги ва мураккаблиги ҳамда суғоришга мўлжалланган сув сифатидадир.

       Томчилатиб суғоришнинг замонавий тизими кўплаб қишлоқ хўжалик ва боғдорчилик экинларига ишлов беришда қўлланади ва бир қанча афзалликларга эга бўлиб, Сувнинг кўп миқдорда тежалиши – чунки ўсимликнинг фақат илдиз қисми ҳўлланади, буғланиб исроф бўладиган сув миқдори анчамунча қисқаради, сувнинг четдан оқиб ўтиши оқибатида рўй берадиган нобудгарчиликка йўл қўйилмайди. Томчилатиб суғориш вақтида  ариқ деб аталадиган қаторлар ораси, одатда сув ариққа қуйиладиган анъанавий суғориш билан солиштирганда, бошидан охиригача қуруқлигича қолади.                         Сувнинг умумий тежалиши 1 гектар ғўза учун 11,7 минг м3, 1 гектар буғдой учун 6,6 минг м3 ва 1 гектар боғ учун 11,4 минг м3 дан иборат бўлади.

       Шу тариқа, томчилатиб суғоришнинг нафақат табиат капиталига (сув ресурсларини тежаш, тупроқни яхшилаш, энергия ва ёнилғини тежаш, ҳавога чиқариладиган зарарли моддаларни камайтириш ва ҳк.) нисбатан авайлаб муносабтда бўлиш, қолаверса, иқтисодий нуқтаи назардан нафақат боғ, балки ўрта муддатли истиқболда ғўза ва буғдой учун ҳам фойдалидир.

Comment qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz e'lon qilinmaydi.

0
X