0
lemon

Испанияда органик цитрус экспортчилари томонидан биринчи бўлиб янги AgroCovid-19 дизайни сертификатига эга бўлди.

       AgroCovid-19 сертификати “Covid-19”  коронавирусидан ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича қўрилган чораларни тасдиқлайди.

      Сертификат «SERVIAGRO 2000» коронавирусдан ҳимоя қилиш учун ишчиларга ва ташриф буюрувчиларга ҳавфсизлик чораларини етарли даражада таъминланганлигини тасдиқлаган ташқи аудитдан сўнг берилади.

      Тижорат нуқтаи назаридан компания “Vega Verde” брендига тегишли бўлиб, унинг ишлаб чиқариш қувватлари органик ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида кўплаб сертификатларга эга.

      Малага вилояти Алҳаурин де ла Торре Муниципалитетида жойлашган Мева-сабзавот маркази пандемия авжига чиққан пайтда ҳам ўз фаолиятини нормал даражада ишлашни давом эттирди.

     Олинган сертификат ўз ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш ва протоколлар ва ахборот чоралари орқали  AgroCovid-19 тарқалишини олдини олиш, хавф-хатарларнинг олдини олиш, одамларни ҳимоя қилиш ва муассасаларда гигиенани сақлашга содиқлигини тасдиқлайди.

     “AgroCovid-19” деб номланган “Covid-19” га қарши “SOHISCERT”    сертификатлаш компанияси томонидан тайёрланган ва асосий миллий ва халқаро ташкилотларнинг тавсияларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат саноати хатти-ҳаракатларини стандартлаштиришга имкон беради.

Comment qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz e'lon qilinmaydi.

0
X